НАТОнинг янги штаб-квартираси Маккейн номи билан аталиши мумкин
НАТО ўзининг янги штаб-квартирасини АҚШнинг марҳум сенатори Жон Маккейн шарафига аташ имконини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Ушбу мазмундаги сўровни сенаторнинг ўлимидан сўнг Буюк Британия парламентидаги Консерватив партиянинг ташқи ишлар бўйича аъзоси Том Тагендхет юборган.
Оана Лунгескунинг маълум қилишича, НАТО сўровни қабул қилган ва уни ўрганиб чиқади.
Таъкидланишича, Маккейн узоқ вақт НАТОнинг кенгайишига ҳисса қўшиб келган. Тагендхет ўз мурожаатида Маккейннинг фаолиятига бунданда муносиб эътироф бўлмаслигини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter