Саудиялик маликанинг қимматбаҳо тақинчоқлари ўғирланди
Саудия Арабистони қироллик оиласидан бир маликанинг Париждаги меҳмонхонада 800 минг евро қийматидаги тақинчоқлари ўғирланди. Бу ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.
«France Bleu» нашрининг ёзишича, ўғирлик ўтган жума куни содир бўлган.
Франция пойтахти Париж шаҳрининг Вэндом майдонидаги муҳташам меҳмонхонада қўним топган, исми ошкор қилинмаган маликанинг 800 минг евро қийматидаги тақинчоқлари ўғирлангани маълум бўлди. Малика бу ҳақда полицияга шикоят қилган.
Текширувлар натижасида тақинчоқлар сейфда сақланмагани, хонанинг эшиги бузилмагани аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter