Саудия Арабистони G7 мамлакатларини огоҳлантирди
Саудия Арабистони Россиянинг музлатилган активлари мусодара қилинишига жавобан Европа облигацияларининг бир қисмини сотиши мумкинлигидан G7 мамлакатларини огоҳлантирди.
Бу ҳақда саудияликлар G7 вакилларига 2024 йил бошида маълум қилишган, дея хабар берди Bloomberg ўз манбаларига асосланиб.
Агентликнинг суҳбатдошларидан бири бу каби огоҳлантиришларни «ниқобланган таҳдид», деб атади. Бошқа икки манбага кўра, саудияликлар айнан Франциянинг қарз мажбуриятларини эслатишган.
Ушбу қадам Саудия Арабистонининг дипломатик таъсири ўсиб бораётганидан далолат беради, деб ёзди Bloomberg.
Ғарб мамлакатларини Саудия Арабистонининг ўзи эмас, балки унинг ушбу қадамига бошқа мамлакатлар ҳам эргашиши мумкинлиги кўпроқ хавотирлантирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter