Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратон касаллигига қарши курашишнинг йўли топилди

Саратон касаллигига қарши курашишнинг йўли топилди

Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари эстроген рецепторларининг янги хусусиятини топдилар, бу келажакда саратон касаллигига қарши курашишга ёрдам бериши кутилмоқда. 

Тадқиқот муаллифларидан бири доктор Ичен Сюи бу ҳақида Британиянинг Мedical Xpress тиббий портали очилиш маросимида маълум қилган.

Одатда, саратон ҳужайралари ҳар қандай дориларга жуда чидамли. Мутахассислар бу бошқа нарсалар қаторида, эстроген рецепторлари билан боғлиқлигини аниқладилар: илгари оқсиллар гуруҳининг бу каби функцияси фанга номаълум эди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, уларнинг иш натижалари хатарли ҳужайраларнинг дориларга чидамлилигини қандай енгиш кераклигини ва касалликни даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Калифорния университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари ҳақидаги қўшимча маълумотлар шу ҳафта Cell журналида эълон қилиниши айтиб ўтилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг