Самокатда кетаётган қиз очиқ турган машина эшигига урилиб ҳалок бўлди
Олмаотада йўл бўйлаб самокатда кетаётган 27 ёшли қиз тўхтаб турган машинанинг очиқ эшигига бориб урилиб, олган жароҳатлари туфайли вафот этди, деб ёзади Zakon.kz.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 8:05 да содир бўлган. Nissan Patrol машинасининг ҳайдовчиси эшикни очган вақтда унга самокатдаги қиз келиб урилган.
Бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланувчи шаҳар марказий касалхонасига етказилган, бироқ бир неча соатдан кейин олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter