Россия–Украина: Америка разведкаси Донбассдаги кучлар нисбатини ўрганди
Украина қуролли кучлари Донбассда ҳалокатли вазиятга тушган — украин ҳарбийлари кўп қурбон бўлмоқда, жангчилар эгаллаб турган позицияларидан чекинишга ёки асир тушишга мажбур бўлишмоқда. Америка разведкасининг Украинадаги вазият бўйича ҳисоботидан маълумотларни «Independent» нашри келтирди.
Унга кўра, россиялик ҳарбийлар артиллерия ва ўт очиш ракета тизимлари сони бўйича 20 карра устунликка эга. Донбассдаги украин ҳарбийлари учун вазият яна шуниси билан оғирки, уларнинг ўқ-дорилари захираси деярли тугаган.
Америка разведкаси Россия армиясининг ҳаводаги устунлиги ҳамда украинларнинг танкларга қарши тизимлари самарасизлигига эътибор қаратган, чунки жанговар ҳаракатларда тобора олис масофали артиллерия олдинги чиқмоқда.
Шу каби сабаб ва омиллар украина ҳарбийларини чекинишга ёки асир тушишга мажбур қилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда Украина қуролли кучларида 550 нафар рус ҳарбий асири бор, руслар эса 5 600 нафар украин аскарини асир қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter