Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик эркак судда хотинига ютқазгач, уч кишини ва ўзини отиб ўлдирди

Россиялик эркак судда хотинига ютқазгач, уч кишини ва ўзини отиб ўлдирди

Кадр из видео

Полиция отишма натижасида тўрт киши, жумладан отган шахснинг ўзи ҳам ҳалок бўлгани ва яна бир киши яраланганини маълум қилди.

«Соат 17.00 атрофида Кримск шаҳридаги Комарова кўчасида жойлашган тиббиёт марказларидан бирининг биносида 1956 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ушбу ташкилотнинг икки ходимини отиб ташлаган. Кейин у кўчага чиқиб, ўткинчиларга қарата яна ўқ узган», — деди журналистларга ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси оғир жароҳатланган. Шундан сўнг эркак ўз жонига қасд қилган.

Ушбу мудҳиш ҳодисага у асоссиз хотини билан мулк талашиб, судда ютқазгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг