Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ички уруш бошланди. «Вагнер» раҳбари Шойгуни сўкиб ташлади

Россияда ички уруш бошланди. «Вагнер» раҳбари Шойгуни сўкиб ташлади

«Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин Россия Федерацияси ҳарбий раҳбариятига ўз ёлланма аскарлари гуруҳини ўқ-дорилар билан таъминлашни талаб қилиб, видеомурожаат йўллади.

Унинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видео «Вагнер» ёлланма аскарларининг ўнлаб жасадлари фонида суратга олинган. Пригожиннинг таъкидлашича, бу 4 май куни бир кун ичидаги жанглардаги йўқотишлар.

Евгений Пригожин Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Федерацияси Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга мурожаат қилиб, уларни сўкиб ташлайди.

«Булар бугун вафот этган «Вагнер» йигитлари. Ҳали ҳам қонлари совугани йўқ. Энди гапимга қулоқ солинг, ярамаслар, булар бировнинг отаси, бировнинг ўғли. Ўқ-дори бермаган ифлослар, дўзахда жавоб берасанлар. Бизда 70 фоиз ўқ-дорилар етишмайди. Шойгу, Герасимов, қани ўқ-дори? Қаранглар, буларга! Сизлар ҳам, фарзандларингиз ҳам қимматбаҳо клубларда кайф-сафо қилиб юрибсизлар», дея ғазабини сочади у.

Бахмутдаги фронтнинг энг шиддатли секторида жанг қилаётган Евгений Пригожин ва унинг ёлланма аскарлари ўқ-дорилар етишмаслигидан бир неча бор шикоят қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг