Россиялик бир ҳафта юрагида игна билан яшади, олиб ташлаш учун юрак тўхтатилди
Россиялик ҳарбий юрагида бир ҳафта игна билан юрди. Шифокорлар игнани олиб ташлаш учун юракни тўхтатишга мажбур бўлишган.
Ҳарбийнинг айтишича, у уйқуга кетиш олдидан тишини тикув машинаси игнаси билан тозалаган, шундан сўнг ётоғида қолдирган. Кечаси жойида ағанаганда игна елкасига санчилиб, баданига кириб кетган ва юрак ўнг ва чап қоринчалари оралиғида қолган.
У шу ҳолатда бир ҳафтани юриб ўтказган. Фақат игна кирган жой яллиғланиб, йиринг боғлагач, маҳаллий шифокорларга мурожаат қилган. Саратовда игнани олиб ташлаш учун муваффақиятсиз уриниш бўлиб ўтди. Олиб ташлаш жараёнида игна синиб кетди ва юрак ичида қолди.
Шундан сўнг бемор Вишневский номидаги госпиталга олиб келинган. Бу ерда шифокорлар игнани олиб ташлаш учун юракни тўхтатишларига тўғри келди. Операция муваффақиятли ўтган ва бемор юришни бошлаган. Жарроҳ Лишукнинг айтишича, унинг амалиётида бундай ҳолат учинчи марта рўй бермоқда ва юрагига игна кирганларнинг иккиси ҳарбийдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter