Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги ҳудуд мигрантлар учун янги тақиқ жорий этди

Россиядаги ҳудуд мигрантлар учун янги тақиқ жорий этди

Россиянинг Камчатка ўлкасида мигрантларнинг таксида ишлашига тақиқ қўйилди. 

Россиянинг яна бир ҳудудида мигрантларнинг таксида ишлаши тақиқланади. Уларнинг жамоат транспортида ишлашига чекловлар аллақачон Россиянинг 10 дан ортиқ минтақаларида амал қилади.

Шундай қилиб, тақиқ Камчатка ўлкасида жорий этилди, деб ёзди вилоят раҳбари Владимир Солодов ўзининг Телеграм-каналида.

Қарор жорий йилнинг баҳори охиригача кучга киради ва Камчаткада патент бўйича ишлаётган хорижликларга нисбатан қўлланилади. Губернаторнинг сўзларига кўра, кўрилган чора таксичилик фаолиятини янада хавфсизроқ қилади. Солодов буни «минтақада турли жиноятларга қўл ураётган мигрантлар таксида ишлаётгани» билан изоҳлади.

Илгари худди шундай тақиқ Новосибирск, Самара, Тула, Магадан, Челябинск, Калуга ва Тюмен вилоятларида, шунингдек, Якутия ва Қримда ҳам қабул қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг