Россияда заҳарлангани айтилган Навальний самолётда Германияга олиб кетилди
Россиялик блогер ва мухолифатчи Алексей Навальний бўлган самолёт Омскдан Берлинга учиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Навальнийни полиция ҳамроҳлигида реанимобилда Омск шаҳридаги 1-тез тиббий ёрдам шифохонасидан аэропортга етказишган
Самолёт Омск аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 8.00 да учган.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни эрталаб Томскдан Москвага учган самолёт шошилинч Омскка қўнди. Блоггер парвоз пайтида ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт қўнгач, реанимацияга ётқизилди. Беморнинг аҳволи оғирлашиб комага тушиб қолган.
Дастлаб унинг заҳарлангани айтилганди, аммо Омск шифокорлари беморнинг қонида заҳар мавжудлигини аниқлашмаганини билдиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter