Россияда йўловчи самолёти далага қўнди
Сочидан Омск шаҳрига учган самолёт ярим йўлида фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Самолёт гидравлика тизимидаги носозлик туфайли Новосибирск вилоятининг Каменки қишлоғи яқинидаги далага қўнган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бортда 170 киши, жумладан 23 нафар бола бўлган.
Самолёт қишлоқ ҳудудига фавқулодда қўнгач, қурбонлар ва ёнғинлар бўлмади, деди губернатор Травников.
Самолёт қўниш жойида қутқарувчилар ишламоқда. Барча йўловчилар эвакуация қилинди, дея қўшимча қилган губернатор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter