Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда мигрантларни ўз ҳисобидан депортация қилиш таклиф этилди

Россияда мигрантларни ўз ҳисобидан депортация қилиш таклиф этилди

Фото: «ria.ru»

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мигрантларни депортация қилиш ёки мамлакат ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш ҳаражатлари уларнинг ўзлари томонидан қопланишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ушбу ўзгартириш «Хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий ҳолати» қонунига киритилиши мумкин.

Лойиҳа муаллифларининг қайд этишича, депортация қилинган хорижий фуқаро федерал бюджет томонидан унинг депортацияси муносабати билан қилинган ҳаражатни қоплаши шарт бўлади. Айни дамда ушбу мажбурият Россия қонунчилигида кўзда тутилмаган. Қонун қабул қилинган тақдирда ушбу ўзгартириш июль ойидан кучга кириши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг