Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Россиянинг Рязан шаҳри яқинида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, яна етти киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Самолёт эрта тонгда қўниш вақтида хусусий аҳоли турар-жой бинолари яқинидаги далага, Михайловский шоссеси ҳудудида, Плетенка дарёси текислигидаги яйловларда қулаб тушди.

Ҳалокатдан сўнг бортда ёнғин содир бўлиб, етиб келган қутқарувчилар томонидан тезда ўчирилган.

Ил-76 совет оғир ҳарбий транспорт самолёти саналади. Ўз вақтида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. Оғирлиги 60 тоннагача бўлган ускуналар ва юкларни 6700 километргача бўлган масофага ташиш учун мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг