Россия Украина урушининг 24 соат ичида ҳал этилишига муносабат билдирди
Россия томони АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг Украинадаги можарони 24 соат ичида тўхтатиб қўйиши ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
Бу кишини шубҳалантиради, чунки урушни қисқа вақтда тугатиш жуда қийин вазифа, дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Песков Трампнинг Украинадаги можарони бир кунда якунлаши ҳақидаги даъвосини шубҳа остига қўйди ва уни бу қадар осонликча ҳал қилиш «жуда қийин» эканини айтди», — дея хабар беради NBC телеканали.
Кремл матбуот котибига кўра, можаро чуқур илдизга эга.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Трампни «мамлакат келажаги ва демократия учун энг катта хавф» деб атаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter