Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ракетаси қурбонлари сони 45 нафарга етди

Россия ракетаси қурбонлари сони 45 нафарга етди

Ракета ҳужумига учраган Днепрдаги уй.

Россия ракетаси Днепрдаги кўп қаватли уйга бориб урилиши оқибатидаги қурбонлар сони ошмоқда. Маҳаллий ҳукумат баёнотига кўра, қурбонлар сони 45 нафарга етди, ҳалок бўлганларнинг 6 нафари — болалар.

«Аниқлик киритилган маълумотларга кўра, Россия ракетаси 45 кишини ўлдирган, шулардан олти нафари — болалар», — деб хабар берди бугун маҳаллий вақт билан соат 04:30 да Днепропетровск вилояти раҳбари Валентин Резниченко.

20 га яқин одам бедарак йўқолган.

14 январ куни Россия томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида Днепрдаги кўп қаватли уйнинг битта подъезди бутунлай қулаб тушганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг