Россия миграция назоратини янада кучайтиради
Россия ҳукумати қонунчиликка ўзгартиришлар киритиб, миграция назоратини янада кучайтиради. ТАСС хабар беришича, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев бугун Хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича баёнотида шуни маълум қилди.
Миграция назорати ҳамда чет эл фуқароларининг Россияда бўлиш қоидаларини бузганликлари учун жавобгарлиги янада кучайтирилиши қонунчиликка киритилиши кўзда тутиляпти.
Патрушев қўшимча қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматларга теракт ва бошқа жиноятларни содир этиш учун миграция каналларидан фойдаланувчи халқаро террорчи ва экстремистик ташкилотлар аъзоларини аниқлаш вазифаси юклатилган.
«Мигрантлар тиғиз яшовчи жойларда тартибни сақлаш бўйича кенг кўламли тадбирлар белгиланган», — деди Патрушев.
Таъкидланишича, Хавфсизлик кенгаши йиғилишда хорижлик фуқароларни ижтимоий ва маданий мослаштириш, уларнинг фарзандларини Россия умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter