Россия Литвани огоҳлантирди
Агарда яқин вақт ичида Калининград области ва Россиянинг қолган ҳудуди ўртасида юк транзити тўлиқ ҳажмда тикланмас экан, Россия миллий манфаатларини ҳимоялаш ҳуқуқини ўз ихтиёрида қолдиради.
Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. Вазирлик сайтида хабар берилишича, 20 июнь куни, яъни бугун Литва муваққат вакили Виргиния Умбрасене Россия ТИВга чақирилган.
Катта ҳажмдаги юклар темирйўл транзити Литва ҳудудидан Калининград ҳудудига ўтишини Вилнюс Россия томонини огоҳлантирмасдан тақиқлаши туфайли Умбрасенега қатъий норозилик билдирилди, дейилади хабарда.
РФ ТИВ ушбу транзит тақиқловини зудлик билан бекор этишни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Литва Европа иттифоқи санцияларига тушган товарлар ўз ҳудуди орқали Калининградга ўтказилишини тақиқлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter