Россия делегацияси украиналиклар билан музокаралар олиб бориш учун Беларусга етиб келди
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Россия делегацияси украиналиклар билан музокаралар ўтказиш учун аллақачон Беларусга етиб борганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, делегация таркибида Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар, жумладан, президент маъмурияти вакиллари ҳам бор.
«Биз бу музокараларни Гомелда бошлашга тайёрмиз», – деди матбуот котиби.
Беларус ташқи ишлар вазирлиги Россия делегациясининг Украина билан музокаралар учун Гомелга келганини тасдиқлади, деди вазирлик матбуот котиби.
Хорижий ОАВ ёзишига кўра, Зеленский беларусь халқига қилган мурожаатида Беларусь ҳудудидан Украинага ҳужум бўлганини, шу сабабли Беларусда музокаралар ўтказилмаслигини айтмоқда. Варшава, Будапешт, Боку, Истанбулни таклиф қилдик, қаер бўлса ҳам, Беларусда эмас. Чунки бетараф ҳудуд эмас, деган Украина президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter