Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду зилзиладан жабрланган Туркия ва Сурияга инсонпарварлик юкини жўнатди

Роналду зилзиладан жабрланган Туркия ва Сурияга инсонпарварлик юкини жўнатди

Криштиану Роналду 50 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган ҳалокатли зилзилалардан жабрланган Туркия ва Сурия фуқароларига биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган нарсалардан иборат инсонпарварлик юкини жўнатди.

Португалиялик футбол юлдузи  чодирлар, қуруқ овқатлар, ёстиқ ва кўрпа-тўшаклар, болалар овқатлари ва дори-дармонлар учун пул жўнатган. Инсонпарварлик юки Туркия ва Сурияга етказилади.

Бу Роналдунинг биринчи саховатли хайрияси эмас. У аввалроқ бир боланинг миясида операция ўтказиш учун 83 минг доллар тўлов қилган, шунингдек, ватани ҳисобланмиш Португалияда саратон марказини молиялаштириш учун 165 минг хайрия қилган.

«Болаларни асраймиз», ЮНИСЕФ ва World Vision каби ташкилотларда элчи лавозимларида ишлаган форвард коронавирус пандемияси авж олган пайтда Португалия касалхоналарига 1 миллион фунт стерлинг хайрия қилгани ҳам маълум.

Маълумот учун, 6 март ҳолатига Туркияда зилзила оқибатида 45 968, Сурияда эса 8 476 киши ҳалок бўлган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг