Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони Роғун ГЭС қурилиши учун 100 млн доллар ажратади

Саудия Арабистони Роғун ГЭС қурилиши учун 100 млн доллар ажратади

Фото: Facebook /khadamotimatbuot

Саудия тараққиёт жамғармаси Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилишига 100 миллион доллар ажратади. Ушбу маблағ 2002 йилдан буён жамғарма томонидан Тожикистонга ажратилган инвестициянинг 50 фоизини ташкил қилади.

Тожикистон энергетика вазирининг маълум қилишича, Роғун ГЭСини бутунлай ишга тушириш учун 5 миллиард доллар миқдорида маблағ керак бўлади. Ҳозиргача ушбу сув электростанцияси учун 40 миллиард сомони (3 миллиард 336 миллион доллар) сарфланган.

Роғун ГЭС Душанбедан 110 километр узоқликда Вахш дарёсида жойлашган бўлиб, минтақадаги энг йирик ҳисобланади. Унинг қурилиши 1976 йилда бошланган, аммо СССР парчаланганидан сўнг тўхтатилган. Кейинчалик Тожикистонда ГЭС қурилиши давом эттирилган, лойиҳада кўзда тутилган 600 мегаватт қувватга эга олти блокдан ҳозиргача иккитаси ишга туширилган.

2008-2021 йилларда Роғун ГЭСини реконструкция қилиш, қуриш ва ўрнатиш учун Тожикистон бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан қарийб 3 миллиард доллар ажратилган. У ишга туширилгандан сўнг станциянинг қуввати 3,6 гигаваттни ташкил қилади ва баландлиги 335 метр бўлган тўғон дунёдаги энг баланд тўғонга айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг