Референдум сўнгги 30 йилдаги энг йирик сиёсий воқеа – CGTN телеканали
Жорий йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасига доир референдум жараёнларига хориж нашрлари ҳам эътибор қаратишмоқда.
Жумладан Хитойнинг CGTN телеканали бўлиб ўтган референдумни сўнгги 30 йилдаги энг йирик сиёсий воқеалардан бири сифатида баҳолайди.
«Миллий референдум Ўзбекистон 30 йил аввал мустақилликни қўлга киритган буён энг йирик сиёсий воқеалардан бири ҳисобланади. Илгари сурилаётган ислоҳотларнинг натижалари амалда юзага чиқиши учун бироз вақт керак бўлади. Аммо овоз берувчиларнинг фаоллиги уларнинг ўз ҳуқуқларига бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда. Минглаб участкалар очилган мамлакатда расмийлар хавфсизлик чораларига ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Ушбу референдум натижалари билан амалдаги конституция контентининг 60 фоизи ўзгаради», – дейилади CGTN телеканали лавҳасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter