Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров яқин қариндошини олий орден билан сийлади

Рамзан Қодиров яқин қариндошини олий орден билан сийлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг яқин қариндоши, Грозний мэрининг отаси Шаҳмомед Қодировни республиканинг олий мукофоти билан тақдирланди.

Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Мен Чеченистон Республикасининг олий мукофоти бўлган Ахмат Қодиров орденини Грозний мэри Хас-Магомед Қодировнинг отаси Шаҳмомед Абдулҳакимовичга топширдим», — дея ёзган сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Шаҳмомед Қодиров «минтақадаги беқиёс хизматлари, шунингдек, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров ишига қўшган улкан ҳиссаси учун» мукофотланган.

Аввалроқ Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам Қодиров президент хавфсизлик хизматида иш бошлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг