Рамзан Қодиров Украинадан кейин Польшани «денацификация» қилиш кераклигини айтди
Чечинистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинадан кейин Польшани «нацистлардан тозалаш ва қуролсизлантириш» (денацификация ва демилитаризация) қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзди.
Рамзан Қодиров Польша расмийларининг АҚШдан «Польша Украинага берган қурол эвазига» янги қурол сўраганига изоҳ берган.
«Украинани қўллаб-қувватлаш доирасида Варшава ўзининг ҳарбий ресурсларини тугатиб қўйиб, саросимага тушмоқда: агар ҳарбий ҳаракатлар муваффақиятли якунланганидан сўнг, Россия кейинги мамлакатни денацификация ва демилитаризация қилишни бошласа нима бўлади? Ахир, харитада Украинадан кейин Польша турибди!» – деб ёзган Қодиров.
Шунингдек, у «сатанизм»га қарши кураш бутун Европа ва биринчи навбатда, Польша ҳудудида давом этиши кераклигини таъкидлаган.
Қодиров Россия Силезияда референдум ўтказишда «ташкилий ёрдам кўрсатиши» мумкинлигини таъкидлаган, чунки унинг фикрича, Польшанинг бу ҳудуди гўё «алоҳида мустақил мақомга лойиқ ва у ерда зудлик билан референдум ўтказиш зарур». Силезия Чехия Республикаси билан чегарада жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter