Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров Путин билан «ёпиқ учрашуви»га изоҳ берди

Рамзан Қодиров Путин билан «ёпиқ учрашуви»га изоҳ берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 28 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашувнинг ёпиқ қисмида нималарни муҳокама қилганини ОАВга айтишдан бош тортди.  Бу ҳақда Кремлга яқин журналист Павел Зарубин ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

Суҳбат чоғида «Россия 1» телеканали мухбири суҳбатнинг биринчи қисми барча тармоқлар орқали ёритилганини таъкидлаган. Шу билан бирга, Зарубин Қодировдан учрашувнинг иккинчи қисмига оид тафсилотларни айтиб бера оласизми, деб сўради.

«Бу ёпиқ қисм, агар иложи бўлса, очиқ бўларди. Президент ва мен узоқ суҳбатлашдик, жуда самимий, ҳар доимгидек, у мени ҳамма мавзуда қўллаб-қувватлади», деб таъкидлаган Қодиров.

Бундан ташқари, журналист билан суҳбат чоғида Қодиров соғлиғининг ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Чеченистон раҳбари бу маълумотни ишончсиз деб атади ва уни «Россия душманлари» тарқатаётганига ишора қилди.

Эслатиб ўтамиз, Путин билан учрашув олди Қодировнинг ўғли маҳкумни ургани акс этган видео тарқалганди. Шунингдек, чечен етакчиси оғир касал экани ҳақидаги хабарлар урчиганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг