Рамзан Қодиров ким томонда эканини айтди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва бу урушга қарши эканини маълум қилди.
Қодиров жаҳон ҳамжамиятини «бир марта бўлса ҳам» Фаластин масаласида «адолатли қарор» қабул қилишга чақирди. Шунингдек, у мусулмон давлатлари раҳбарларига мурожаат қилиб, «Европа ва бутун Ғарбни жангариларни йўқ қилиш баҳонасида тинч аҳолини бомбардимон қилмасликка ундашга» чақирди.
«Улар у ерда ҳеч қандай жангари йўқлигини билишади, шунчаки қўрқитиш учун улар портлатишади, ўлдиришади» — дейди Чеченистон раҳбари.
Қодиров Фаластинни қўллаб-қувватлашини, чунки «Исроил бир вақтлар уларнинг ерларини тортиб олиб, мамлакатни қамалда ушлаб келаётганини» айтди. Унинг фикрига кўра, уруш шунчаки тугамайди.
Қодиров бир бор Исроилда бўлганини ва у ерда «муқаддас жой»ни зиёрат қилганини айтди.
«Биз билан бирга эскортлар бор эди ва улар бизни тўхтатиб, у ерда шовқин кўтаришимиз учун бизни ғазаблантиришга уринишди. Лекин биз кутдик. Асосий мақсадимиз Ал-Ақсо масжидига кириб намоз ўқиш эди», — деди Қодиров. У, шунингдек, ракета ҳужумидан зарар кўрган Абу Ғошдаги Аҳмат Қодиров масжидини тилга олди ва томонлардан унга ҳамда Ал-Ақсога тегмасликни сўради.
Қодиров зарурат туғилса, можаро ҳудудига тинчликпарвар кучларни юборишга тайёрлигини билдирди. «Биз ким ҳақ ва ким ноҳақ эканлигини аниқлаймиз ва курашни давом эттираётганларни тўхтатамиз», деди Чеченистон раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter