Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурғоқчилик, сув тошқинлари... сўнгги ярим асрдаги ўлимлар сони очиқланди

Қурғоқчилик, сув тошқинлари... сўнгги ярим асрдаги ўлимлар сони очиқланди

Фото: «Emaze.com»

БМТнинг ихтисослашган Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) маълум қилишича, сўнгги ярим асрда энг кўп ўлим келтирган табиий офат — қурғоқчиликдир. Бу ҳақда «Rossaprimavera» ёзмоқда.

WМО маълумотларига кўра, охирги 50 йил давомида  қурғоқчилик — 650 минг, довуллар — 577 минг, сув тошқинлари — 58,7 минг, ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари — 55,7 минг кишининг умрига зомин бўлган.

Энг катта иқтисодий зарар келтирган офатлар: довуллар ($521 миллиард) ва сув тошқинлари ($115 миллиард).

«Иқлим ўзгаришлари туфайли об-ҳаво, иқлим ва сув билан боғлиқ хавфлар кўпайиб, кескинлашиб боряпти», — деди WМО бош котиби Петтери Таалас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг