Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қрим кўпригидаги портлаш сабаби маълум бўлди (фото)

Қрим кўпригидаги портлаш сабаби маълум бўлди (фото)

Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси (МОҚ) ахборот маркази Қрим кўпригида юк машинаси портлатилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, портлаш оқибатида темир йўл поездининг еттита ёқилғи баклари ҳам ёниб кетган.

Портлаш оқибатида кўприкнинг иккита автомобил оралиқ қисми қулаб тушган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Қрим кўпригидаги фавқулодда ҳолат юзасидан ҳукумат комиссиясини тузишга буйруқ берганини айтди.

Аввалроқ Қрим кўпригида кучли ёнғин чиққани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг