Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги ўрмон ёнғинларида 14 киши ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ўрмон ёнғинларида 14 киши ҳалок бўлди

Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида юз берган табиий ёнғин натижасида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

«Ўлганларнинг шахси аниқланмоқда», – дейилади хабарда.

Дастлаб, ўрмон хўжалигининг уч нафар ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Кейинчалик қидирув ишлари давомида яна 11 та жасад топилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда ёнғинни ўчиришда мингдан ортиқ одам ва 252 дона техника иштирок этмоқда. Абай вилоятидаги ёнғинни ўчириш 9 та ҳудудда давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги хизмати қўмитаси раиси Нурболат Дербисов вазият аста-секин барқарорлашаётганини тасдиқлаган.

Маълумот учун, табиий ёнғин жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида бошланган бўлиб, унинг майдони 60 минг гектарни ташкил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг