Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда 12 июнь мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда 12 июнь мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганлар хотираси учун 12 июнь кунини Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Қозоғистон раҳбари «Семей орманı» қўриқхонасидаги кенг кўламли ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев уларга ҳамдардлик билдириб, мамлакатда мотам кунини эълон қилган.

«Мен бу ерга махсус ҳамдардлик билдириш учун келдим. Бу бутун халқимиз учун катта фожиа. Ушбу қийин дақиқада кучли бўлинг. Қайғуйингизга шерикман. Ҳукуматга сизга ҳар томонлама ёрдам беришни топширдим, хоҳ моддий, хоҳ бошқа ёрдам. Ҳукуматга ва шахсан менга мурожаатлар бўлса, гапиринг, илтимос, мурожаатларингизни билдиринг. Уларнинг барчасини, албатта, биз қониқтирамиз. Албатта, афсуски, ўликларни қайтариб бўлмайди, лекин ҳаёт давом этмоқда. Лекин бир нарсани аниқ айтмоқчиман, бу фожиага айбдор бўлганлар қонун доирасида жавобгарликка тортилади. 12-июнь кунини умумхалқ мотам куни деб эълон қиламан. Биз сиз билан бирга қайғурамиз, ўлганларнинг исмларини эслаймиз. Мен сиздан кучли ва хотиржам бўлишингизни сўрайман. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларми, вазирликларми, барча соҳаларда тегишли чоралар кўрилади. Энди мен йиғилиш ўтказаман, биз бу воқеани албатта ўрганамиз», – дейди Тўқаев.

Маълум бўлишича, президент томонидан Фавқулодда вазиятлар вазири ишдан четлатилган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, Қозоғистондаги ўрмон ёнғинларида жами 14 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг