Қосим-Жомарт Тўқаев намойишчиларга мурожаат қилди
Қозоғистонда суюлтирилган газ нархини пасайтириш бўйича ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳукумат комиссиясининг ушбу ҳолат бўйича қабул қилган қарори фаоллар ва намойишчилар билан бўлиб ўтган учрашувда эълон қилинди.
Унга кўра, Манғистау вилоятида «Казмунайгаз» АЖ томонидан газнинг бир литри нархи 50 танга этиб белгиланган.
Ҳукумат комиссияси томонидан намойишга чиққан шахслар жавобгарликка тортилмаслигига кафолат берилди. Томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олишган.
«Намойишчилардан жамиятимиз барқарорлиги ва ҳамжиҳатлигига путур етказишдан манфаатдор бўлган бузғунчи шахсларнинг чақириқларига эргашмасликни сўрайман. Бошқа ижтимоий-иқтисодий талаблар ҳам алоҳида, жумладан эртага пойтахтда бўлиб ўтадиган амалий семинарда кўриб чиқилади», — деб мурожаат қилган Қосим-Жомарт Тўқаев Twitterдаги саҳифасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter