Қонли сешанба: 29 киши ҳалок бўлди, 42 киши яраланди
Эквадорда мамлакат ғарбидаги Гуаякиль шаҳрида жойлашган қамоқхонада содир бўлган отишмалар оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди, 42 киши яраланди.
Бу ҳақда ТАСС агентлиги Лотин Америкаси штати Бош прокуратурасига асосланиб маълум қилди.
«Бош прокуратура 28 сентябрь куни тушдан кейин Гуаякилдаги Литорал қамоқхонасида содир бўлган тўқнашувлар пайтида 29 маҳбуснинг ўлими бўйича тергов бошлади. Шунингдек, 42 маҳбус яралангани ҳақида маълумотлар бор», — дейилади прокуратура хабарида.
Аввалроқ, маҳаллий ОАВ отишмада 24 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Расмийларга кўра, воқеага қамоқхонадаги турли тўда вакиллари ўртасидаги зиддият сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда барча тартибсизликлар бартараф этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter