Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиролича дарғазаб. Хизматкорларнинг сабр косаси тўлмоқда

Қиролича дарғазаб. Хизматкорларнинг сабр косаси тўлмоқда

Фото: «The Sun»

Британия қироллик оиласининг сарой хизматкорлари Янги йил байрамида Елизавета II нинг саройда яшаб, хизмат қилиш таклифини рад этиб, уни хафа қилишди. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берди.

Хизматкорлардан Елизавета II ҳар йили ҳордиқ чиқарадиган Сандрингем саройига бир ойга кўчиб ўтиш сўралди. Агар етарли миқдорда сарой хизматкорлари кўчиб ўтишга рози бўлмаса, 94 ёшли қиролича охирги 33 йилда биринчи марта Рождествони Виндзор қасрида нишонлашига тўғри келади.

«Қиролича дарғазаб. Хизматкорлар тоқати тоқ бўлганини маълум қилишди. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаганди, — дея таъкидлайди нашрнинг суҳабатдоши. — Ҳамма содиқ қолишни хоҳлайди, лекин уларни оиласидан ажратиш сира тўғри келмайди».

Елизавета II нинг 20 тача сарой хизматкори, жумладан, фаррошлар ва кир ювувчилар ўз норозиликларини билдиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг