Қирол шаҳзодани саройдан қувиб юборди
Британия қироли Чарлз III укаси шаҳзода Эндрюни Букингем саройидан қувиб юборди, деб хабар берди The Sun таблоиди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Виржиния Жуффре Эндрюни номусга текканликда айблагани қиролни ғазаблантирган.
62 ёшли шаҳзода бундан буён саройга қўйилмайди ва унинг манзилидан ўз почтаси учун фойдалана олмайди.
«Қирол аниқ кўрсатиб қўйди. У (шаҳзода Эндрю) энди қирол оиласи аъзоси эмас», — деб ёзди таблоид.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter