Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон: кўчирилган аҳоли уйларига қайтишни бошлади

Қирғизистон: кўчирилган аҳоли уйларига қайтишни бошлади

Фото: «Kaktus.media»

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасида 27 январь куни юз берган қуролли низо оқибатида чегарадош ҳудудлардан кўчирилган аҳоли ўз уйларига қайтишни бошлади. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси президентининг ваколатли вакили ўринбосари Маруфхан Тулаев баёнот берди.

«Вазият барқарор, аҳоли уйига қайтмоқда. Маҳаллий ҳокимият ва ФВВ улар учун транспорт ташкил қилди. Ҳаммага электр берилди», — деди Тулаев.

Қирғиз Республикаси ФВВ маълумотига кўра, Боткендаги низоли ҳудуддан жами 11 052 киши хавфсиз ҳудудга кўчирилган эди.

Қуролли низо етказган зарарлар ҳақида ҳам маълуот берилди. Бир уй ёниб кетган, яна бир уйнинг томига шикаст етган.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Боткен ва Сўғд вилоятлари чегарасида икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида қуролли низо юз берганди. Ҳар икки томон ўқ отар қуроллар ва гранатомётларни ишга солган.

Маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб жароҳатланганлар бор. Айни пайтга келиб қуролли ҳаракатлар тўхтатилган, томонлар ўз қуролли кучларини олиб кетиш ва аҳолининг яна уйларига қайтарилишига келишиб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг