Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси мамлакатлар энг кўп пўлат ишлаб чиқариши маълум бўлди

Қайси мамлакатлар энг кўп пўлат ишлаб чиқариши маълум бўлди

Фото: «Metalinfo»

«ParsToday» дунёнинг пўлат ишлаб чиқаришда етакчи мамлакатларини маълум қилди.

Бутунжаҳон пўлат ассоциациясининг 2021 йил январь ойи бошидан декабрь ойи охиригача қамраб олинган сўнгги ҳисоботига кўра, Хитой 1 миллиард 32 миллион 800 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариб, дунёда мутлақ етакчи бўлиб турибди.

Етакчи бешликда — Ҳиндистон (118 миллион 100 минг тонна), Япония (96 миллион 300 минг тонна), АҚШ (86 миллион тонна), Россия (76 миллион тонна).

Етакчи ўнликда — Жанубий Корея (70 миллион 600 минг), Туркия (40 миллион 400 минг тонна), Германия (40 миллион 100 минг тонна), Бразилия (36 миллион тонна), Эрон (28 миллион 500 минг тонна).

2021 йил давомида дунё бўйича 1,911 миллиард 900 минг тонна хом пўлат ишлаб чиқарилган, бу 2020 йилга нисбатан ўсиш 3,6 фоиз эканини кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг