Қадимги майяларни қириб юборган даҳшатли ҳалокат аниқланди
Санъат, меъморчилик, математика, астрономия ва фаннинг бошқа чўққиларини забт этган қадимги майялар тамаддуни ҳалокатига нима сабаб бўлган? Олимлар ҳануз буни аниқлашга уринишяпти.
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар майялар ҳалокатига қисман вулқон сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда «Gizmodo» ёзмоқда.
Олимлар замонавий Сальвадордаги Илопанго вулқони отилган вақтни аниқлашди. Тахминан 1589 йил бурун содир бўлган табиий офат ҳалокатли бўлган. Олимларга кўра, вулқон уйғониши оқибатида 50 куб километр магма отилиб, 2 миллион квадрат километр (Ўзбекистон ҳудудидан тўрт баравар кўп) майдонни кул қоплаган. Майялар умргузаронлик қилиб келган ерларни Илопанго бир неча ўн йиллар яшаб бўлмайдиган ҳолатга келтирган.
Иқлим ўзгаришларини ўрганувчи геолог Геральд Хауг майялар тамаддуни инқирозига қурғоқчилик сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида 2012 йилда ёзганди. Тадқиқотларга кўра, милодий 800-950 йиллар оралиғида бу ерларда ёғин миқдори 25-40 фоизга камайиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter