Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг 19 йилга қамалган ашаддий танқидчисига янги айб қўйилди

Путиннинг 19 йилга қамалган ашаддий танқидчисига янги айб қўйилди

Россиялик мухолифатчи, президент Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навалнийга Жиноят кодексининг 214-моддаси («Вандализм») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ушбу моддада назарда тутилган энг юқори жазо уч йилгача озодликдан маҳрум қилишдир.

Алексей Навалний жиноий иш қўзғатилгани ҳақида Россия Тергов қўмитаси Бош тергов бошқармасининг хатидан билиб олганини айтган. Шунингдек, у яна рафиқаси Юлия Навалная ва адвокатининг хатларини ололмаётганини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил февралида Алексей Навалний «Ив Роше» иши (фирибгарлик; Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси) бўйича икки йилу саккиз ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2022 йил март ойида у фирибгарлик ва судяни ҳақорат қилишда янги айбловлар билан 9 йилга озодликдан маҳрум этилди (297-модда).

Бундан ташқари шу йилнинг август ойида мухолифатчи экстремизм иши бўйича махсус режимли колонияда 19 йилга ҳукм қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг