Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путинни туғилган куни билан кимлар қандай табриклади?

Путинни туғилган куни билан кимлар қандай табриклади?

Владимир Путинни 70 ёшли юбилейи билан бу йил бир нечта давлатлар раҳбарлари қутлашди, айримлари қуруқ қўл билан боришмади. Масалан, Александр Лукашенко трактор сертификатини совға қилган бўлса, Эмомали Раҳмон Путиннинг Петербургдаги қароргоҳи олдида қовун, тарвуз ва мевалардан улкан эҳромлар кўтарди.

Лукашенконинг Путинга совғаси. 
Эмомали Раҳмоннинг Путинга совғаси. 
Эмомали Раҳмоннинг Путинга совғаси. 

Кимлар Путинни табриклади?

Ким Чен Ин (КХДР раҳбари): «Корея-Россия анъанавий муносабатларини янада ривожлантириш йўлида икки давлат ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатларда ўсиб бораётганидан хурсандман».

Ражаб Тоййиб Эрдўғон (Туркия президенти): «Бугун жаноб Путиннинг туғилган куни. Мен уни табрикладим, у воситачилигимиз учун (украин инқирозини ечишдаги) миннатдорлик билдирди».

Садир Жапаров (Қирғизистон президенти) Владимир Путинни 70 ёшга тўлиши билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Эмомали Раҳмон (Тожикистон президенти): «Сиз кучли, доно ва иродали раҳбар сифатида мамлакатингиз миллий манфаатларини ҳимоя қилишга аҳд қилдингиз. Шу муносабат билан Россиянинг ривожланиши ва гуллаб-яшнашига, шунингдек, унинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссангизни алоҳида таъкидламоқчиман».

Александр Лукашенко (Беларус раҳбари): «Юбилейингиз билан энг самимий табрикларимни қабул қилинг. Буюк давлатнинг ҳақиқий раҳбари сифатида сиз Россия Федерациясининг мустақил ривожланишини таъминлаш ва рус халқининг анъаналари ва қадриятларини ҳимоя қилиш учун пухта ўйланган ва қийин қарорлар қабул қиласиз. Муҳтарам Владимир Владимирович, чин қалбимдан сизга мустаҳкам соғлиқ, Россия давлати фаровонлиги йўлида муваффақиятлар, меҳрибон оила ва ишончли дўстлар қуршовида узоқ умр кўришингизни тилайман».

Кремль, шунингдек, Путинни Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, Куба ва Жанубий Африка президентлари — Мигел Диас-Канел ва Сирил Рамапоса табриклагани ҳақида хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг