Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Яқин Шарқдаги оғир вазиятни баҳолади

Путин Яқин Шарқдаги оғир вазиятни баҳолади

Фото: «РИА Новости»

Аввалроқ сайтимизда Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири билан учрашиш олдидан Россия хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувида икки томонлама муносабатлар ва минтақадаги «кескин вазият» дея аталаётган муаммоларни гаплашиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

«Албатта, биз сизнинг бугунги ташрифингиз доирасида икки томонлама муносабатлар ва минтақадаги муаммоларни гаплашиб оламиз. Вазият, биласиз, кескин. Умид қиламанки, биз муаммоларни нафақат муҳокама қиламиз, балки вазиятни юмшатиш учун зарур чораларни ахтарамиз, кескин зиддиятдан чиқиш йўлларини топамиз», – деди Путин Нетаняҳу билан очиқ мулоқотда.

Ўз навбатида, Исроил бош вазири ҳам худди шундай йўл тутиш тарафдори эканини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг