Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин НАТО ва Россиянинг тўқнашуви ҳақида гапирди

Путин НАТО ва Россиянинг тўқнашуви ҳақида гапирди

Россиянинг НАТОга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги Ғарб баёнотлари ҳеч қандай асосга эга эмас, деди Россия президенти Владимир Путин.

«Бу мутлақо бемаънилик. Ўйлайманки, президент Байден буни тушунади. Бу шунчаки Россия йўналишидаги нотўғри сиёсатини оқлаш учун қилинган нутқ», - деди у «Москва. Кремл.Путин» кўрсатувида журналист Павел Зарубинга берган жавобида

РФ раҳбари шу тариқа Байденнинг агар Путин «Украинада тўхтатилмаса», Россия  НАТОга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларини изоҳлади.

Путиннинг айтишича, Россия НАТО давлатлари билан жанг қилишдан манфаатдор эмас.

«НАТО давлатлари билан курашиш учун бир-биримизга ҳудудий даъво қилмаймиз, улар билан муносабатларни бузиш истаги йўқ», деди у.

Аксинча, дейди у, Россия бу давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор.

Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбарияти Украинага айнан НАТОнинг кенгайиши эҳтимоли сабаб ҳам ҳужум қилганди. Россия Киевнинг алянсга қўшилишини катта хавф сифатида кўришини иддао қилиб келади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг