Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин: «НАТО «рамкаси»дан чиқяпти»

Путин: «НАТО «рамкаси»дан чиқяпти»

Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси (КХШТ) ташкилотининг навбатдаги саммитида маъруза қилиб, НАТО рус чегараларига таҳдид қилаётганини айтган.

«Ҳозирги кунда НАТО ўз чегараларини кучайтириш ҳаракатида турибди. Бу орқали у «рамкаси»дан чиқиб кетяпти, бу ўз-ўзидан қўшимча эътиборимизга сабаб бўляпти. Уларнинг Россия чегарасига яқинлашиши биз учун таҳдид бўлиб қолаверади», деган Путин.

Бугун, 16 май куни КХШТнинг 20-саммити бошланган. Саммитда Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон давлат ва ҳукуматлари раҳбарлари қатнашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг