Путин Исроилга ҳужум борасида Эронга "мужда" юборди
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийдан Исроилнинг ҲАМАС етакчисини ўлдирганига нисбатан вазминлик билан муносабатда бўлишни сўради.
Путин, хусусан Эрон томонидан исроиллик тинч аҳолига ҳужум қилмасликни сўради, дея хабар беради Reuters манбалари.
Уларга кўра, тегишли хабарни Хоманаийга Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу етказган. У 5 август куни Эронга ташриф буюрган эди.
Reuters суҳбатдошларининг таъкидлашича, юқори мартабали амалдорнинг ташрифи Москва Эронга «ўзини тутиш зарурати»ни билдиришнинг бир неча усулларидан бири бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Исроилга Эроннинг ҳужуми бўйича маълумотни етказганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter