Пригожин нега Москвага ҳужум қилмоқчи бўлганини айтди
«Вагнер» қуролли ташкилоти раҳбари Евгений Пригожин деярли 48 соат ичида биринчи марта ўз Телеграм каналида узоқ (10 дақиқадан кўпроқ) овозли хабар кўринишида хабар қолдирди.
У «вагнерчилар»нинг юқори тайёргарлик даражасини батафсил тасвирлаб берган ва Россия армиясининг самолётлари ва вертолётларини уриб тушириш фактларини тан олган.
Пригожин ўз ҳаракатидан мақсад ва унинг якунини қуйидагича таърифлайди: «Биз ҳужумчи отряд Москвага яқинлашганда тўхтадик, теварак-атрофни разведка қилдик ва шу пайт қон тўкилиши эҳтимоли маълум бўлди.
Шунинг учун биз шунинг ўзи етарли деб ҳисобладик. Орқага қайтиш қарори ортида иккита энг муҳим омил бор эди: биринчиси - биз рус қонини тўкишни хоҳламадик, иккинчиси - биз мамлакатда ҳукуматни ағдариш учун эмас, балки ўз норозилигимизни намойиш қилиш учун бордик».
Шу билан бирга, Пригожин қаерда эканлиги ҳақида ҳеч нарса демади.
Аввалроқ Пригожин исёндан сўнг ғойиб бўлгани ва алоқага чиқмаётгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter