Пригожиннинг ўлими ортида ким тургани маълум бўлди
«Вагнер» хусусий ҳарбий ташкилоти раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев томонидан уюштирилган.
Бу ҳақда «Wall Street Journal» Ғарб разведка хизматлари вакиллари ва Россия разведкасининг собиқ ходимига асосланган ҳолда маълумот берди.
WSJ маълумотларига кўра, август ойи бошида, бошқа амалдорлар таътилга чиққанида, Патрушев Москва марказидаги офисида ёрдамчисига Пригожинни йўқ қилиш бўйича операцияни ишлаб чиқишни буюрган.
Кейинчалик Россия президенти Владимир Путинга бу режалар кўрсатилган ва у эътироз билдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, Пригожин ва унга тегишли ҳарбий гуруҳнинг юқори мартабали қўмондонлари учаётган шахсий самолёт 24 августга ўтар кечаси Твер вилояти, Бологовский тумани, Куженкино қишлоғи яқинида қулаганди. Кремл бу воқеага алоқадорлигини рад этиб келади.
Таъкидлаш керакки, 24 июнда юз берган Пригожин исёни йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бўлиб қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter