Пригожин Лукашенко билан келишгани айтилмоқда
Беларус президенти Александр Лукашенко вагнерчилар раҳбари Евгений Пригожин билан музокара ўтказиб, уни тўхташга кўндиргани айтилмоқда. Беларус президенти матбуот хизмати шундай баёнот билан чиққан.
Бугун эрталаб Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасбига Россия жанубидаги вазият ҳақида маълумот берган. Давлат раҳбарлари биргаликдаги ҳаракатларга келишиб олдилар, дейилади хабарда.
Айтилишича, Евгений Пригожин Беларус президенти Aлександр Лукашенконинг «Вагнер» ширкати қуролли шахсларининг Россия ҳудудида ҳаракатланишини тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш бўйича кейинги чораларни кўриш таклифини қабул қилган.
Aйни пайтда «Вагнер» жангчилари учун хавфсизлик кафолатлари масаласи кўриб чиқилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Путин Пригожиннинг ҳаракатларини «хиёнат» дея атаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter