Бурунди президенти Пьер Нкурунзиза вафот этди
Африканинг Бурунди мамлакати президенти Пьер Нкурунзиза 55 ёшида вафот этди. Мазкур мамлакат ҳукумати хабарига кўра, ўтган шанба куни президент шифохонага ётқизилган, аммо душанба куни аҳволи янада оғирлашган. Унинг вафотига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Нкурунзиза 2005 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётганди. 2015 йилги президентлик сайловлари арафасида давлат тўнтариши уюштиришга уриниш бўлганди. Исёнчи генераллар ҳибсга олиниб, сайлов якунларига кўра, Нкурунзиза учинчи муддатга президент бўлганди.
Нкурунзизанинг амалдаги муддати 2020 йилнинг августигача эди. Унинг ўрнига 20 май куни бўлиб ўтган сайловда ғолиб чиққан Эварист Ндайишимийе президентликни қабул қилиши керак эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter