Покистонда поездда 10 киши ёниб кетди
Покистонда поездда чиққан ёнғин оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди «Reuters» агентлиги Покистон йўллар вазири Шайх Рашид Аҳмад сўзларига таяниб.
Хабарга кўра, нохуш ҳодиса Раҳим-Яр-Хан шаҳри яқинида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин йўловчилар учун таом тайёрланадиган поезд ошхонасидаги газ баллони портлаши оқибатида келиб чиққан. Ёнғин оқибатида поезднинг 3 та вагони вайрон бўлган, 10 киши ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter