Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон Эронга жавоб зарбаларини берди

Покистон Эронга жавоб зарбаларини берди

Покистон расмийларига кўра, Исломобод Эрондаги бир қанча нишонларга зарбалар берган. Ҳужумлар Эрон Покистон ҳудудига зарба берганидан бир кун ўтиб содир бўлди, деб хабар бермоқда BBC.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида «Эроннинг икки вилоятидаги жангарилар объектларига бир қатор мақсадли ва юқори аниқликдаги ҳарбий зарбалар берилгани» ҳақида билдирди. Покистон расмийларига кўра, ҳужум оқибатида одамлар ҳалок бўлган.

Покистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Эронга зарбалар «Покистон ўз ҳудуди хавфсизлигини барча таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича қатъиятини» кўрсатиш учун амалга оширилган. Шунингдек, баёнотда айтилишича, Покистон «Эрон Ислом Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади».

Эслатиб ўтамиз, 16 январь, сешанба куни Эрон томони Покистондаги гуруҳнинг иккита базасига ҳаво ҳужумини амалга оширганди. Шундан сўнг Покистон зарбалар натижасида икки бола ҳалок бўлганини эълон қилди ва Теҳронни бу ҳаракатлар жавобсиз қолмаслигидан огоҳлантирди.

Шунингдек, Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрондаги элчисини чақириб олишга қарор қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг