Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Песков: Россия Украинадаги махсус операция «яқин келажакда» якунланишига умид қилмоқда

Песков: Россия Украинадаги махсус операция «яқин келажакда» якунланишига умид қилмоқда

Дмитрий Песков

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги махсус операцияси «яқин келажакда» якунланишига умид билдирди.

«Умид қиламизки, яқин кунларда Украинада ўтказиладиган махсус операция ўз мақсадларига эришади ёки Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар йўли билан якунланади», — деди Кремл вакили.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина делегацияси янги келишув лойиҳасини тақдим этганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг